Салкам ўттиз “ёш”ни қаршилаб
қолган интернет тизими бугунги кунга келиб бутун дунё аҳлини ўз “ўргимчак тўри” домига тортиб олиб
бўлди десак муболаг’а бўлмайди. Бир сўз билан айтганда интернет тармоғи инсонларнинг
энг яқин ҳамроҳига, таъбир жоиз бўлса чексиз имкониятлар манбаига айланиб улгурди.
Қуйида “беминнат ахборот манбаи”
бўлмиш ушбу тизимнинг айрим салбий ва ижобий жиҳатларига тўхталиб ўтсак. Зеро ҳавола
этилажак маълумотлар интернет “истеъмолчилари” учун фойдадан холи бўлмаслиги шубҳасиз.
ИНТEРНEТ – ИМКОНИЙАТЛАРНИНГ
ЧEКИ ЙЎҚ, БИРОҚ…
Бугунги глобаллашув
асрида ахборотга бўлган талаб ҳар қачонгидан кўра, кучайиб бормоқда. Шундай
экан, холис ва ҳаққоний ахборотларни тарқатиш, омманинг бу маҳсулотга бўлган
эҳтиёжини қондириш ҳар қачонгидан кўра бугунги кунда долзарб аҳамият касб этади.
Маълумки, демократик жамиятда оммавий ахборот воситалари, теле-радио каналлар одамларни
холис ва ҳаққоний ахборот етказадиган, гуманистик қарашлар, илғор ғояларни ифода
қиладиган эркин минбар сифатида эътибор бериладиган воситадир. Аслида ҳам шундай.
Бугун жаҳон миқёсида бўлаётган оламшумул ўзгаришлар, иқтисодий тараққиёт, илм-фандаги
инсон ақлини лол қолдирадиган янгиликлару ихтиролар барча-барчаси оммавий ахборот
воситалари орқали маълум бўлмоқда. Демак, ОАВ, матбуот яхшиликка, эзгуликка хизмат
қилмоқда хусусан интернет тармоғи ҳам.
Ҳозирги вақтга келиб интернет орқали
янги адабиётлар тўғрисида маълумот олиш, мусиқа эшитиш, турли соҳалардаги расмларни
кўздан кечириш, видео роликлар томоша қилиш, кундалик газета ўқиб бориш, об-ҳаво
тўғисида маълумот олиш, компютер ўйинлари ўйнаш, яқин кишилар билан суҳбатлар уюштириш,
янги иш жой топиш, магазиндан харид қилиш, масофадан туриб ўқитиш технологиясини
амалга ошириш ва, ҳатто, кенг кўламдаги бизнес ишларини амалга ошириш мумкин.
Аммо, халқимизда гуруч курмаксиз
бўлмайди, деган нақл бор. Шу маънода бугунги
кунда интернет тармоғида салбий иллатлар ҳам талайгина. Мисол учун, портловчи моддаларни
ясаш йўриқномалари, осонликча ўзига қасд қилиш йўллари, антисемитизм ва ҳатто ҳар
хил миллатларни ва динларни қораловчи сайтлар мавжуддир. Демоқчимизки, айниқса ёшларнинг,
жумладан ўсмир ёшдагиларнинг “ўргимчак тўри”дан қандай ва қай мақсадда фойдаланаётганларини
мунтазам кузатиб бориш лозим. Аск ҳолда ундаги баъзи маълумотлардан руҳий таъсирланиш
салбий натижаларга олиб келиши мумкин. Тажрибадан маълумки, энди вояга етаётган
ўсмирларда фақат ўз ҳиссиётларини биринчи ўринга қўйиш ҳоллари кузатилади. Бу ҳолатдаги
ёшлар учун ҳам энг қулай жой виртуал тизим бўлиши мумкин. Яъни, бу давр улар учун
таъсирланиш эҳтимоли энг юқори бўлган вақтдир ва айтиш керакки, баъзибир сайтлар
уларнинг руҳияти учун жуда хавфли. Интернетдан фойдаланувчиларнинг 1/3 қисмини
24 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Бу эса, ёшларга мурожаат ва таъсир учун интернет
энг қулай восита, деган хулосага олиб келади.
ХОЛИСМИ, НОХОЛИС?
Айни
вақтда бутун дунёни ташвишга солаётган яна бир салбий иллат, бу интернетдаги порнографик
сайтланинг ёшлар онгига кўрсатаётган таъсиридир. Диний ташкилотлар интернет тизимини
ушбу жиҳати туфайли унчалик ҳам қўллаб-қувватламайдилар. Исломий давлатларда
эса порнографик сайтларга ташуриф буюриш қонунан таъқиқланган. Статистик маълумотларга
кўра порнографик сайтлар фойдаланувчилар томонидан энг кўп ташриф буюриладиган сайтлардир.
Бунга сабаб, бундай беҳаё маҳсулотларнинг ананавий усул билан тарқатилишининг таъқиқланиши
ва виртуал усулда олишнинг эркинлигидадир. Албатта, бундай сайтлар ёшларимиз онгига
салбий таъсир етказмай қолмайди.
Демак,
ҳозирда интернет тизими мукаммал экан, ундан фойдаланишни тартибга солиш мақсадга
мувофиқдир. Виртуал тизим айни вақтда эзгу мақсадларга хизмат қилиши даркор, яъни,
ёшлар учун у фақат билим ва холис ахборотлар манбаи бўлиши зарур.
Собиқ
иттифоқ даврида четдан кириб келаётган ахборот оқими қаттиқ назорат қилинган. Мустақилликка
эришганимиздан сўнг, ахборот оқимига кенг йўл очилди. Табиийки, ҳали ахборотга
"оч бўлган" аҳоли кириб келаётган ахборотни сараламай туриб, "истеъмол"
қила бошлайди. Улар ҳали яхши ва ёмон, керакли ва кераксиз ахборотнинг фарқига бормасдилар,
бир сўз билан айтганда, аҳолида холис ахборот оқимидан нохолисини ажратиб олиш учун
идрок шаклланиб улгурмаган эди. Шунинг асорати ҳозирги кунда, айниқса, сезилмоқда.
Бу баъзи ёшларимизда интернет сайтларидаги ҳар қандай ахборотни мутлоқ ҳақиқат сифатида
қабул қилинишини келтириб чиқармоқда.
Мақолага
чуқурроқ ёндашиш мақсадида аҳолининг интернетдан нисбатан кўп фойдаланадиган қатлами
– талабалар ўртасида “интернетдаги маълумотларга қанчалик ишонасиз?” мавзусида сўровнома
ўтказилди. Сўровнома натижаларига кўра қатнашчиларнинг 21 фоизи умуман интернетдан
маълумотлар олмаслигини, 1 фоизи интернетдаги маълумотларга умуман ишонмаслигини,
30 фоизи интернет маълумотларига тўла қонли ишонишини ва 48 фоизи қисман ишонишини
билдирди. ХХИ аср ахборот асри, деб бот-бот такидланиб турилган бир вақтда интернет
муштарийларининг энг кўп қисми яъни, 48 фоизи интернет маълумотларига қисман ишонишини
билдириши қайсидир маънода фожеадир. Нима сабабдан ахборот ва коммуникатсион технологияларга
ҳукуматимиз томонидан катта эътибор берилаётган бир вақтда ҳар 100 та одамдан
48 таси интернет маълумотларига қисмангина ишониши керак? Нега мутлақо ишонмасликлари
керак? Бунга асосий сабаблар нима? Қуйида шу каби бир қанча саволларга келтирган
маълумотларимиз асосида ечим топишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
GOOGLE: МАЪНА СEНГА ОЛАМ-ОЛАМ МАЪЛУМОТ, ЭТАГИНГГА СИҚҚАНИЧА ОЛ…
АҚШлик
дастурчилар Лерри Пейдж ва Сергей Бринлар 1998 йилнинг 7-январида илк маротаба Калифорниядаги
офис эшикларини очишди. Улар интернетдаги қидирув тизимларининг “лидер”и ва бугунги
кунда интернет бозорининг 70 фоизини эгаллаб турган “Гоогле”га асос солган
эдилар. Ҳозирги кунда бу “лидер”га хар куни 50 млн.га яқин маълумот қидириш учун
талаб тушади. У бир неча сонияда 8 миллиард веб-сахифани фойдаланувчига тавсия
этади. Шундай экан у фойдаланувчига нафақат зарурий балки нокерак ва нохолис маълумотларни
ҳам биргаликда тақдим этиши сир эмас. Бу
фойдаланувчиларда маълумотларга нисбатан ишончсизлик туғилишига олиб келади. “Гоогле”дан
ташқари “Wикипедиа” деб номланувчи интенет маълумотларини
қидирув тизими ҳам мавжуд. Бу тизим маълумотларни тўлдириш ёки янги маълумот ёритиш
учун хеч қандай рўйхатдан ўтишсиз маълумотларни ўзгартиришни жореъ қилган, бу
эса маълумотлар аниқлигида шубҳа туғдириши табиий ҳол. Интернетда маълумотларнинг
ишончсизлигини келтириб чиқарадиган яна бир омил бу – интернетда ўзбек тилидаги
маълумотларнинг камлигидир. Қачонки манбалар кўп бўлса, сизнинг ҳам қиёслаш имконингиз
ортади. Шу боис, фойдаланувчи интернет тармоғидаги бўлган-бўлмаган маълумотлардан
фойдаланишига тўғри келмоқда.Яъни “айб” фақатгина “истеъмолчи”да эмас.
Абу Райхон Беруний бундан минг йил аввал шундай деганди:
"Хабар берувчилар сабабли ростлик- ёлғонлик тусини олади. Чунки, одамларнинг
мақсадлари хилма-хил, халқлар ўртасида тортишиш ва талашиш кўп. Шундай кишилар ҳам
бўладики, уларнинг табиатига ёлғон хабар тарқатиш ўрнашиб қолиб, гўёки унга шу вазифа
юклангандек бўлади ва хабар тарқатмасдан тинчий олмайди. Бу ёмон ундаги хоҳишлардан
ва табиатига бузуқ фикрларнинг жойлашганлигидан келиб чиқади". Демак, нохолислик
кўпгина инсонларнинг қизиқувчанлиги ёки қўпол қилиб айтганда бузғунчилигидан келиб
чиқади.
Дунёда ким ахборот бозорини эгалласа, ўша ҳукмронлик тизгинини
тутади, дейишади. Чунки айни пайтда дунёни инсон эмас, айнан ахборот бошқармоқда.
СНН билан ББС нинг овози етмаётган жойда "Ал-жазира"нинг маҳсулотлари
сотилаётган экан, бу ахборот бозорида янгича қарашнинг пайдо бўлишига имкон беради.
Президентимиз айтганларидек, ахборот омили ядровий полигонлардан ҳам даҳшатли омилга
айланиб бораётир. Агар мазкур омилга алоҳида эътибор берилмас экан, у борган сари
кучайиб боради. Натижада, айрим кучлар қўлида асосий "қурол"га айланади.
Бу эса нафақат давлатлар ёки минтақаларда кескин вазият вужудга келишига сабаб бўлади,
балки халқаро миқёсда ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Мутахассисларнинг хулосаларига
қараганда, раҳбарлар, бошқарув ходимлари ахборотлар билан ишлашга ўз вақтларининг
30 фоиздан 80-95 фоизгачасини сарфлашар экан. Бу табиий ҳолат. Чунки ўз вақтида
ва ишончли ахборотларга эга бўлиш ҳамда уларни ўз вақтида етказиш ва амалиётда унумли
фойдаланиш самарали бошқаришни таъминлашнинг шарти ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб,
айтиш мумкинки, эндиликда ахборот – давлат фаолиятида бошқарувчилик кучини сезиларли
даражада намоён қилади. Демак уни ҳимоялаш ёки хавфсизлигини таъминлаш керак.
ЎЗИНГГА ЭҲТИЙОТ БЎЛ…
Ахборотни ҳимоялаш масалаларига ривожланган мамлакатлар
катта аҳамият беради. Ҳозирги пайтга келиб халқаро муносабатлар янги ахборот технологиялари
асосида шаклланаётгани боис, ахборотни ҳимоялаш ва компютер тизимлари хавфсизлигини
таъминлаш жамият олдидаги энг муҳим вазифалардан бирига айланмоқда. Америка Қўшма
Штатларида "ахборот қуроли"га қарши махсус давлат дастурини амалга ошириш
учун йилига 137 млн. доллар сарф қилинади. Бугунги кунда бизнинг Республикада ҳам
бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “зиёнет” интернет портали ташкил қилинган
бўлиб унда бир қатор электрон ресурслар жамланган. Ўтган йили бир қанча таълим муассасалари
ходимлари, педагоглари ва илмий ходимлари мазкур сайт учун маҳсус маъруза матнлари,
мақолалар, илмий-услубий қўлланмалар, китоблар ва бошқа бир қанча ресурсларнинг
электрон шаклларини тақдим этишди. Муассасаларга
бу ҳақда қўйилган талабни амалга ошириш эса тезкорликни талаб қилганлиги сабабли
хужжатлар тақдим этувчилар шошилинчда тўлиқ текширилмаган, сараланмаган, тасдиқдан
ўтмаган маълумотларни ҳам айримларини бериб юбордилар. Бу эса маълумотларга нисбатан
ишончсизлик ва мавҳумликни келтириб чиқармасмикин? Бу ҳақда бирор фикр айтишни ва
бирор чора кўришни порталнинг ходимларига қўйиб бера қолайликда, интернетнинг айрим
таъсирлари ҳақида маълумот берайлик.
Интернетнинг таъсири:
·
Ёт, бузғунчи ғояларнинг кириб келиши (диний экстремизм,
миллатчилик, ирқчилик, садизм мисолида);
·
Ғарбона яшаш тарзига хос, лекин ўзбек менталитетига зид
ғоялар, қарашларнинг ёшларга таъсири (кийиниш, чекиш, пирсинг, татуировкалар ва
ҳоказо);
·
Порнографик ахборотларнинг
ёшлар тарбиясига таъсири;
·
Текширилмаган ахборотлар (бўхтонлар).
Ижобий
томонлари эса қуйидагилар бўлиши мумкин:
·
Дунёқарашнинг кенгайиши;
·
Обектив ва негатив
ахборотларни қабул қилиб, уларни таҳлил қилиш имконияти (бунда фойдаланувчининг
ахборотга "тўқ бўлиши" ва уларни саралай олиш қобилияти муҳим аҳамият
касб этади. Агар унда ахборотга бўлган "дид" бўлмаса, у ахборот оқимида
"чўкиб" кетиши мумкин яъни, таъсирига берилиб кетиши);
·
Масофавий ўқишларда иштирок этиш имконияти;
·
Ахборотларни танлаш имконияти борлиги.
Ҳолислик билан ёндашилганда
ҳар нарсанинг ҳам ҳам ижобий ҳамда салбий жиҳатларини кўра билиш мумкин.
Эшитганингга эмас, кўрганингга, билганингга эмас, англаб етганингга ишон деб бежиз
айтилмаганидек, чексиз аҳборотлар манбаи бўлмиш интернет тизимига ҳам юз фоиз ишонч
йўқ. Хулоса қилиб айтганда,
нохолислар орасидан холисларини, нокераклар орасидан кераклиларини саралай билинг.
Зеро тўғри танлов – тўғри хулоса демакдир. Омон бўлинг!
Алишер Қултоев
Тошкент Ахборот техналогиялари университети,
“Касбий таълим” факултети, 3-босқич, АК 292-11
гуруҳи талабаси.