понедельник, 6 января 2014 г.

“БОСМА НАШРЛАРНИНГ ЭЛEКТРОН ҚИДИРУВИ ТИЗИМИ” веб ишланмасини яратиш таклифи

ҒОЯНИНГ ЮЗАГА КEЛИШИ
   Бундан икки йилча аввал Габриел Гарсия Маркеснинг “Ёлғизликнинг юз йили” асарини ўқимоқчи бўлиб, уни ҳарид қилгани китоб дўконига бордим. Дўконда бу китобнинг йўқлигини айтишди. “Ўзи бу китоб ўзбек тилида чоп этилганми?, деган мазмундаги саволимга эса ўнлаб китоб дўконларидан жавоб топа олмадим.
 Оддийгина шу маълумотни билолмай қанча моддий ва яна қанча маънавий харж қилдим. ХХI аср Ахборот асри, деб бот-бот такрорланаётган бугунги жамият учун бу жудаям ачинарли ҳолат. Шу-шу мазкур сарсонгарчиликни бартараф этиш йўлларини топишга белни маҳкам боғладим. Ва ниҳоят, топган кўринаман...

Биз тақдим этмоқчи бўлган лойиҳа айнан шу камчиликларни, табир жоиз бўлса муаммони бартараф этишга қаратилган.
Ушбу муаммони бартараф этишга эришиш учун биз “Босма нашрларнинг электрон қидируви тизими” деб номланган веб ишланмани (веб сайтни) ишлаб чимоқчимиз. Мазкур тизимнинг асосий мақсади – китоб тарғиботи, китоб рекламаси масаласидир.
Тизим базасига Республикамиз нашрётлари томонидан нашр этилган, нашр этилаётган ва нашр этилиши режалаштирилган адабиётлар ҳақидаги библиографик маълумотлар (библиографик ёзувлари) киритилади. Шу боис тизим қисман электрон солнома” вазифасини ҳам бажаради.
Ушбу тизимнинг фаолияти бевосита нашрётлар билан ҳамкорликда олиб борилиши боис, бир қанча вилоят ва Тошкент шаҳар нашрётларида бўлиб, ушбу тизимга бўлган муносабатни ўргандик. Мазкур тизим қайсдир маънода нашрёт маҳсулотларининг рекламаси вазифасини бажараётганлиги туфайли нашрётлар қуйидаги маълумотларини тизим базасига киритиш учун тақдим эта олишларини билдирдилар:
1)  нашрётлар томонидан нашр этилган, нашр этилаётган ва нашр этилиши режалаштирилган адабиётлар ҳақидаги маълумотларни;
2)  нашрлар савдога қўйилган дўконлар ҳақидаги айрим маълумотларни;
3)  нашрнинг мажбурий нусхани қайси ахборот кутубхона муассасасига топширганлиги ҳақидаги маълумотни. (2011 йил 13 апрелдаги Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонуннинг 11-моддасига биноан хар бир нашриёт нашр қилган хужжатнинг мажбурий нусхасини худуди бўйича тегишли  ахборот кутубхона муассасасига топшириши белгиланган).
Маълум вақт ўтгач ушбу маълумотлар асосида, йирик базага эга бўлган, босма нашрлар ҳақида маълумот берувчи электрон қидирув тизим шаклланади. Пировардида, китобхонлар  Республикамиз нашрётлари томонидан нашр этилган, нашр этилаётган ва нашр этилиши режалаштирилган адабиётлар ҳақидаги маълумотларни, улар савдога қўйилган дўконлар, савдо расталари ҳақидаги маълумотларни, китобни сотиб олишга имконияти бўлмаса ёки керакли китоб анча вақт олдин нашр қилиниб китоб дўконларида сотувда йўқ бўлган ҳолларда китобхон маълум ахборот  кутубхона муассасасидан эҳтиёжини қондириши мумкин. Тизимдан фойдаланиш эркин, яъни интернет орқали ҳар қандай ташриф буюрувчи ҳеч қандай рўйхатдан ўтишларсиз фойдалана олади.

ТИЗИМДА МАЪЛУМОТЛАРНИНГ БИБЛИОГРАФИК АКС ЭТИШИ
Тизимга маълумотларни киритиш – олдин хронологик (яъни йили) тартиб бўйича, хронология ичида фан соҳалари бўйича жойлаштирилади. Фан соҳаларига ажратилганида фақат фан соҳасининг индекс рақами берилади. Индекслаш ББК жадвали асосида олиб борилади. Библиографик тавсиф эса, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган “Ўз ДСт 1215 Библиографик ёзув. Библиографик тавсиф. Умумумий талаблар ва тузиш қоидалари.”, асосида амалга оширилади. Бази ўзига хос бўлган адабиётларга аннотатсиялар ҳам бериб борилади. Аннотатсиялар бериш “ГОСТ 7.9-95 (ИСО 214-76) Реферат ва аннотатсия. Умумий талаблар” стандартига мувофиқ амалга оширилади. Кейинчалик, базадаги маълумотлар асосида “Иккиламчи электрон ҳужжат” – ретроспектив, соҳа “электрон библиографик” (қўлланмалар) кўрсаткичлари тайёрланади.
Ҳозирда, библиография амалиётида “оммавий ахборот”  библиографияси (М.: китоб дунёси газетаси), давлат библиографияси (М.: миллий китоб палатаси солномалари) ва бошқа библиография турлари мавжуд. Бу лойиҳа исдиқболида библиографияда янги “Глобал тармоқ библиографияси”  ёки “интернет библиографияси” тури пайдо бўлади.
Тизим функционал жихатдан кутубхона жараёнларини автоматлаштиришга мўлжалланган электрон каталоглардан тубдан фарқ қилади. Яъни элетрон каталогда (ИРБИС, АБИС, КаДаТа...)  маълум бир (ёки бир нечта) кутубхона фонди акс этади. Тизим эса, кутубхона фондини эмас, юқорида таъкидланганидек Республикамиз нашриётлари томонидан нашр этилган, нашр этилаётган ва нашр этилиши режалаштирилган адабиётлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.
Хозирда ахборот кутубхона муассасалари томонидан библиогафик қўлланмаларнинг яратилиш суръати анча пасайган. Бунинг сабабини библиографик қўлланмалар яратиш кўп вақт ва катта амалий меҳнат талаб этишида кўриш мумкин. Бу борада ҳам тизим кутубхоналарга кенг қулайлик яратади. Ҳар бир ахборот кутубхона муассасаси ўзининг ихтисослиги бўйича - махсус: илмий ёрдамчи ва тавсия, объектнинг мазмунига кўра: тармоқ ва кўп тармоқли ва мавзули, хронологик чегарасига кўра: кундалик ва ретроспектив электрон ва босма шаклдаги библиографик (кўрсаткичлар) қўлланмаларини яратиши имконини беради.

Комментариев нет:

Отправить комментарий